Қоракўл: Ўткир Муродбоев ўз сартарошхонасига эга бўлди
2025-07-16 14:40:00 / Янгиликлар

Шу боис, айни пайтда жойларда гўзаллик салони, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, вулканизация хизмати, сартарошхона, кўҳнадўзхона каби шахобчалар сони ортиб, туман иқтисодиётида ҳам бу тармоқ улушига эга бўлмоқда.
Ташаббус маҳалласида яшовчи Ўткир Муродбоев сартарошлик фаолиятини бошлаганига ўн йилдан ошибди. Кейинги пайтда у ишини ривожлантирмоқда. Туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси тавсияси билан 18 миллион сўм имтиёзли банк кредитини расмийлаштириб олган ҳунарманд йигит бу сармояга контейнер сартарашхонасини очиб, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлади.
—Бу кунга етиб келгунча 5 йил устага шогирд тушиб, сартарошлик сирларини пухта ўзлаштирганман. Кейинчалик турли жойларда ижара асосида ишладим, аммо доим ўзимни сартарошхонам бўлишини орзу қилганман,—дейди “қўли енгил” сартарош Ўткир Муродбоев.—Мана, ниятимиз холис бўлган экан, ўз жойимга эга бўлиб, мақсадга эришдим. Бунда менга ва оиламга яқиндан ёрдам берган маҳалламиз масъулларидан миннатдорман. Маҳалламиз “еттилиги” астойидил ёрдам беришди. Биз ёшларга яратиб берилган шундай имконият, ишонч ва масъулиятни албатта, ўз меҳнатимиз билан оқлаймиз.
Касб маҳоратига келсак, ҳозирда ўз мижозларига эга сартарош Ўткир Муродбоев вилоят ва ҳатто, республика миқёсида ўтказилган танловларда бир неча бор иштирок этиб, диплом ва сертификатларни қўлга киритган. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида эркаклар сартарошлиги йўналишида ўтказилган танловда ғолиб бўлиб, грантни қўлга киритган. Ҳозирда Ўткир маҳалласидаги 3 нафар қизиқувчан ўсмирга “устоз-шогирд” анъанаси асосида сартарошликни ўргатмоқда.
Ташаббусда хизмат кўрсатиш ва сервис тармоғи оммалашиб, маҳалла «драйвери»ига айланаётгани ҳам қувонарли,
албатта.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








