Республика ишчи гуруҳи Қоракўлда сайёр қабул ўтказди
2025-05-29 21:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, жойларда адолат истаётган, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларда турли идораларга арз қилаётганлар кўп.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Президент Администрацияси, Олий суд, Судьялар Олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар масъул раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан 26-30 май кунлари вилоятнинг шаҳар ва туманлар аҳолиси учун оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган эди.
Шу асосда бугун Қоракўл туманидаги “Ачаря” университети биносида Қоракўл, Олот ва Жондор туманлари аҳолисининг суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий ҳамда қурилиш ва коммунал соҳалар бўйича мурожаатлари қабул қилинди.
Президентимиз томонидан одамларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйилаётганида чуқур маъно ва халқнинг турмушини яхшилашга қаратилган эзгу мақсад мужассам эканлиги оммавий сайёр қабуллар давомида ўз ифодасини топди. Нафақат, суд-ҳуқуқ, балки бошқа масалалардаги мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмасдан унга ечим топилди. Буни аҳолининг Президентимизга билдираётган ташаккурномаларидан ҳам яққол билиш мумкин.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Қўшимча ўрганишни талаб этувчи мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар бериб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.









