Ботир Зарипов Бухоро туманидаги комбайнларнинг ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлигини кўздан кечирди
2025-05-19 14:30:00 / Янгиликлар

Ҳолбуки, икки йил бурунги мавсумда бу кўрсаткич 265 тани ташкил этган ва давлат омборига фермер хўжаликлари тасарруфидаги 5092 гектар ер майдонидан давлат шартнома режасига мувофиқ 13 минг тоннага етказиб сифатли буғдой етказиб берилган.
Аҳоли истеъмоли, талаб ва эҳтиёж ошиб бораётгани ҳисобидан жорий йил мавсумида туманда буғдой экиб етиштирилган майдон ҳажми 5462 гектарга етказилган ва бу ер майдони ўтган йилгисидан 370 гектарга кенгроқ. Шу кунларда эса далада ризқ-рўзимиз манбаи—сара буғдой ҳосили пишиб етилмоқда. Уни нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш, омборларда йиғиб саранжомлаш долзарб аҳамиятга эга мавсум.
Туман ғаллакор меҳнаткашлари бу йилги ялпи хирмонни 32 минг тоннага етказиш мақсадида астойдил тер тўкмоқдалар. Шундан 2964 тонна сара буғдой уруғликка қабул қилиниши мўлжалланган. Бунинг учун масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "Агросервис Галаосиё МТП"да жорий йилги ғалла ўриш мавсумида қатнашадиган техника воситалари, жумладан, 16 та юқори унумли комбайн агрегати техник кўрикдан ўтказилиб, нуқсон далолатномалари асосида улар таъмирдан чиқарилиб, ўрим-йиғимга шай ҳолатга келтирилмоқда. Ҳосилни омборга ташиб олиш учун эса ўрим кунларида ҳар бир комбайнга 5 тадан ташувчи транспорт воситаси ҳам жалб қилинмоқда.
Туманда долзарб палла — буғдой ўрим-йиғимига ҳозирлик, комбайн ва бошқа техника воситалари шайлиги бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов томонидан кўздан кечирилди.
Шу ерда вилоятда ўримйиғимга тайёргарлик масалалари кенг муҳокама қилинди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларига тавсия ва топшириқлар берилди.
"Агросервис Галаосиё МТП" МЧЖ да ғалла ўримига жалб қилинадиган агрегат ва бошқа механизмлар техник кўрикдан ўтказилиб, ҳадемай ўримга тушадиган комбайн операторлари ва механикларга рағбатлантириш ўрнида пул ва кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








