Туркиянинг "Canlıoğlu Tekstil Sanayi” ва “Dış Ticaret LTD Şirketi" корхонаси вакиллари Бухорода
2025-04-30 11:30:00 / Янгиликлар

Шу нуқтаи назардан, Миграция агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий филиали томонидан чет элда қонуний тартибда меҳнат қилишни истаган мигрант номзодлар учун қатор шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, вилоят марказида халқаро меҳнат ярмаркалари ташкил қилиниб, айни кунда Германия, Туркия, Корея ва бошқа давлатларда кафолатланган ишларда меҳнат қилиш истагида бўлган фуқаролар учун қулайлик яратилмоқда.
Миграция агентлиги вилоят ҳудудий филиали билан келишув доирасида куни кеча Туркия республикасининг "Canlıoğlu Tekstil Sanayi” ва “Dış Ticaret LTD Şirketi" енгил саноат тўқимачилик корхоналари вакиллари Бухорода бўлдилар.
Агентликнинг Бухоро ҳудудий филиалида хорижда ишлаш истагини билдирган фуқаролар иштирокида танлов ўтказилди. Танлов жараёнида корхона вакиллари томонидан иш шароитлари, ойлик маошлари, хорижда ишга жойлашиш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Амалий-ўқув машғулотларида Туркиядаги фабрикаларда кафолатланган шароитда ишлаш истагидаги номзодларнинг меҳнат лаёқати, тикув машинасидаги иш тажрибаси текширувдан ўтказилиб, сараланди.
Шу билан бирга, иш берувчилар ҳамда Миграция агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий филиали ўртасида музокара ўтказилди. Бунда фуқароларни турк тажрибаси асосида ўқитиб, ишга юборишнинг муҳим жиҳатлари юзасидан музокара ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








