Бошқарма бошлиғи Ромитанда ўзига бириктирилган ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг муаммоларини ўрганди
2025-04-29 18:20:00 / Янгиликлар

Бугун вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров Ромитан туманидаги “Ифтихор”ва “Шўрча” маҳалласида ўзига бириктирилган давлат ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган, кўмакка муҳтож ёшлар билан учрашди.
Учрашувда 18 нафар ёшлар иштирок этишди ва улар томонидан турли муаммолар кўтарилди. Жумладан, уларнинг 4 нафари тикув машинаси, 3 нафари иш, 1 нафар ёш даволаниш харажатларини қоплаб бериш, 2 нафар ёш тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит ажратиш, 2 нафар ёш сартарошлик ва гўзаллик салони очиш учун жиҳозлар ажратишни сўраб мурожаат қили.
Тадбир давомида аниқланган барча муаммо ва камчиликларни ҳал этишнинг зарур чора-тадбирлари ва уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди.
“Ифтихор” маҳалласида яшовчи Гулрух Наимованинг даволаниш харажатларини қоплаб беришни сўраб қилган мурожаати эса жойида ҳал этилди.
"Раҳбар ва ёшлар" туркумидаги учрашувлар турли ижтимоий муаммоларга тез ва ўз вақтида ечим топиш имконини бермоқда.





