Осиё инфратузилма инвестициялари банки миссияси Бухорода
2025-04-17 17:10:00 / Янгиликлар

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 августдаги “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” (2 босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда.
ОИИБнинг сув ва оқава таъминоти бўйича бош кооординатори Меҳек Марваҳа бошчилигидаги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи ҳозирда Бухорода амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ишларни ўрганмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувда Бухоро вилояти инфратузилмаси тармоғини ривожлантириш бўйича банк билан инвестицион ҳамкорликни жадаллаштириш ва бу борада давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида ушбу лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг молиявий ва техник жиҳатларини ривожлантиришни давом эттириш бўйича келишиб олинди.
Бухоро вилоятидаги ривожланиш стратегиясида уй-жой-коммунал хизматларини тубдан такомиллаштириш ва йўл тизимини кенг кўламда модернизация қилиш каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган: унга кўра, вилоят аҳолисининг ичимлик суви, канализация тизимлари деярли тўлиқ таъминланади ва бу майдон замонавий ва қулай автомобил йўллари тармоғи билан қопланади.
Лойиҳалар ОИИБ учун жуда жозибадор бўлиб, мамлакатнинг барқарор иқтисодиётини, унинг ўсиб бораётган рейтингини ҳисобга олган ҳолда, инвестицион муҳитни яхшилашга, фуқароларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган институционал ва иқтисодий ислоҳотларни ўз ичига қамраб олади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








