Олот: Ҳасан Яхшиев хонадони қуёш панельидан ойига 10 минг киловат электр энергиясини сотишга эришмоқда
2025-04-02 17:35:00 / Янгиликлар

Шундан келиб чиқиб, вилоятнинг Олот туманида ҳам электр энергияси сарфини камайтириш, муқобил энергия жиҳозларини кенг жорий этиш орқали маҳалла ва қишлоқларда ижтимоий соҳа иншоотлари, хусусан, аҳоли хонадонларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда амалий натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, кейинги икки ойда тумандаги аксарият корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонларининг кириш қисмларига сенсорли, энергия тежовчи, датчикли лампалар ўрнатилганлиги энергия сарфини тежаш имконини бермоқда. Бундан ташқари, аҳоли хонадонларига "Яшил кредит" лойиҳаси доирасида қуёш панелларининг ўрнатилаётганлиги бу борадаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.
Жумладан, "Соинқоровул" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳасан Яхшиев ҳам намуна тариқасида ўз уйида 50 киловат соат қувватли қуёш панелларини ўрнатгани юқоридаги фикримиз далили.
—Олис ҳудудимизда электр энергияси таъминотидаги узилиш ва муаммолар сабабли муқобил энергиядан фойдаланишга қарор қилиб адашмаган эканмиз. Қуёш панели хонадонимизда электр энергияси билан боғлиқ ташвишни бутунлай бартараф этмоқда,—дейди хонадон эгаси Ҳасан Яхшиев.—Маҳаллада намуна сифатида биринчилардан бўлиб 50 киловат соатга тенг қуёш панелларини уйимизга ўрнатганимиз жуда қўл келмоқда. Шунинг учундир, ҳозирда маҳалламизда қуёш панеллари ўрнатаётганлар сони ҳам кўпаймоқда. Муҳими, энди хонадонимизда узлуксиз электр энергияси бўлади.
Муқобил энергия манбаига эга бўлишнинг имтиёзи шундаки, аввало ресурс манбаи иқтисод қилинмоқда. Яна Ҳасан Яхшиев кабиларга ер, мулк солиғини тўлашда қатор имтиёзлар берилгани қаторида кунига 350-400 минг сўм атрофида даромад ҳам кўриш имкони яратилмоқда. Эндиликда хонадон чироқлари, телевизор, музлаткич, дазмол, микротўлқинли печь ва бошқа маиший жиҳозлардан буюмлардан муқобил электр манбаи орқали фойдаланиш мумкин. Қолаверса, бу борада имтиёзга эга хонадон соҳиби мазкур батареялар орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишга эришмоқда.
Ҳисоб-китобга кўра, хонадон эҳтиёжидан ташқари ойига 10 минг киловат электр энергиясини сотишнинг уддасидан чиқмоқда. Бу дегани, хонадон ойига ижобий тафовут билан 10 миллион сўм атрофида даромад кўрмоқда.
Туманда қулай, фойдали ва хавфсиз бўлган қуёш панелларини аҳоли хонадонларига ўрнатиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








