Вилоят ҳокимлигида “Ijro.gov.uz” тизими самарадорлигини ошириш юзасидан иқтисодий ўқув ташкил этилди
2025-01-24 11:25:00 / Янгиликлар

Шу нуқтаи назардан, бугун вилоят ҳокимлигида адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилда “Ijro.gov.uz” тизимида қўйилган назорат топшириқлари ижроси самарадорлиги якунлари, аниқланган камчилик ва муаммолар, шунингдек, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг келгусида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича шахсий масъулияти” мавзусидаги иқтисодий ўқув ташкил этилди.
Семинар тренинг кўринишида ташкиллаштирилган ўқувда вилоят студиясидан вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати масъул ходимлари, шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари масъул ходимлари ZOOM платформаси орқали иштирок этдилар.
Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Иззатилло Махмудов олиб борган иқтисодий ўқувда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шерзод Бахронов, вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ижро интизоми назорат бўлими бошлиғи Умид Қўшшаев, “UNICON SOFT” МЧЖ Бухоро филиали директори Бехруз Ахмедовлар “Ijro.gov.uz” тизимида қўйилган назорат топшириқлари ижроси самарадорлиги, бу борада аниқланган камчилик ва муаммолар, шунингдек, бунда самарадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг шахсий масъулиятини оширишга доир батафсил ахборот бердилар.
Таъкидланганидек, ижро ҳолатини республика раҳбарияти ҳузурида ҳар ҳафтада икки марта мунтазам муҳокама қилиб борилаётгани мақсадга мувофиқлиги, бу жараёнда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, ҳудудларда ижросини ташкил қилиш, ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар давомида иштирокчилар, шунингдек, шаҳар ва туманлар студияларидан қатнашган масъуллар кун тартибидаги долзарб масала ва унинг мазмун-моҳияти, фаолият давомида жорий қилинаётган янгиликлар, қийинчилик туғдираётган баъзи ҳолатлар юзасидан масъуллардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








