Йил сарҳисоб қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди
2025-01-23 10:40:00 / Янгиликлар

Ҳайъат мажлисида бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси О.Мардонов ўтган 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларга атрофлича тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, 2024 йил давомида Бюронинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувига 7,0 трлн. сўмлик 471. 785 та ижро ҳужжатлари қабул қилиниб, 4,5 трлн. сўмлик 318.443 таси тамомланиб, шундан 2,3 трлн. сўм (2023 йилда 1,7 трлн. сўм) амалда ундирилиши таъминланган.
Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармаларига 56,2 млрд. сўм маблағлар ўтказилган.
Давлатга ундирув билан боғлиқ 349.090 та ижро ҳужжатларини 244.763 таси (1,7 трлн. сўм)ни ижроси тамомланиб, шундан 202.785 та ҳужжатлар бўйича 893,7 млрд. сўм маблағлар амалда ундирилиши таъминланган.
Банклар фойдасига қарз ундириш билан боғлиқ 15.447 та ижро ҳужжатларидан 8.528 тасининг ижроси тамомланиб, 848,3 млрд. сўм амалда ундириб берилган.
Қарздорлар номидаги 906,4 млрд. сўмлик 958 та мол-мулклар хатланиб, уларнинг 810,2 млрд. сўмлик 894 таси сотувга чиқарилиши таъминланган.
Ижобий натижалар билан бирга бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилиб, камчиликларга қўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриш таклиф қилинди.
Ҳайъат йиғилишида раислик этувчи ижро ҳужжатларини қонунда белгиланган муддатларда ҳал этилиши, қолдиқдаги ҳужжатлар сонини кескин камайтириш устидан қатъий назорат ўрнатиш, бу борада барча ходимларнинг масъулиятини янада ошириш зарурлигини қайд этди.
Ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси




