Когон: “Ниёз-ҳожи” МФЙ да замонавий стол-стул ишлаб чиқариш цехи иш бошлади
2025-01-21 21:30:00 / Янгиликлар

Айни кунда “Сухроб сифатли столлари” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйгани ҳудудда шу турдаги мебелга бўлган талаб ўрнини қопламоқда. Изланувчан ташаббускор томони эса ҳозирда мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган стол-стуллар дизайни ва ассортиментини кўпайтириш, сифатини ошириш устида ишламоқда. Кичик цехда бугун 50 турга яқин замонавий стол-стул ва бошқа хўжалик жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда. Муҳими, маҳаллий тадбиркор йигит биргина бизнес лойиҳасини ривожлантириш ортидан 10 нафардан ортиқ ёшни доимий иш ва моддий манфаат билан таъминламоқда.
— Цехни очишдан оллдин ички бозорни ўргандик. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимизга талаб юқорилиги бизни шу ишга ундади,—дейди тадбиркор Сухроб Ғайбуллаев.—Кунига ўртача 200 донагача стол ва стул тайёрлаб чиқариб, йилига 120 миллион сўм атрофида даромад кўраяпмиз. Яқин келажакда фаолиятимизни янада кенгайтириб, бозор талабидан келиб чиқиб, бошқа турдаги темир маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш ниятидамиз.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





