Вобкент: Кўлхатибда ҳам 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда
2024-11-29 16:55:00 / Янгиликлар

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунга келиб туманда талаб даражасидаги замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти сони 21 тадан 36 тага етказилиб, қамров даражаси 80 фоизни ташкил этаётгани юқоридаги фикримиз далолати.
Аниқроғи, туманда 8 минг 300 нафардан ортиқ болажон мактабгача таълим жараёнига қамраб олинган. Шунингдек, айни кунда 200 нафарга яқин жажжи болажонни ўз бағрига олган 4 та хусусий шерикчилик асосидаги ва 1 та хусусий мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ва моддий-техник аҳволи ҳам мунтазам диққат-эътиборда.
Ўтган ойлардан "Кўлхатиб" МФЙда ҳам аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиқиб янги мактабгача таълим ташкилоти биносининг қурилиш ишлари бошланди. Албатта, бу хайрли ташаббус фарзандларини боғча қатновига бермоқчи бўлган ота-оналарни хурсанд қилмоқда. Негаки, маҳалла аҳли кўпдан буён замонавий, ҳар томонлама қулайликларга эга мактабгача таълим ташкилотини орзу қилишарди. Ниҳоят, туман ҳокимлиги амалий мадади билан бу орзу амалга ошадиган бўлди.
Шу йилнинг июль ойидан бошлаб пудратчи субъект "Ideal тechno вuilding" МЧЖ нинг Элмурод Исабоев бошлиқ серғайрат қурувчилари янги мактабгача таълим ташкилоти биносини бунёд этишга киришганлар. Айни кунларда бу иншоотда ғишт териш, цемент-бетон ишлари олиб борилмоқда. Келгуси йил иккинчи чорагида фойдаланишга топширилиши мақсад қилинган мактабгача таълим ташкилоти 90 нафар болажонни ўз бағрига олади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





