Вобкент: Чўрикалон қишлоғи йўли асфальтлаштирилмоқда
2024-11-25 11:40:00 / Янгиликлар

Бу ўринда биргина Вобкент тумани “Бешработ” МФЙ да ҳам ички йўллар аҳволи юқоридаги фикримизга далил эди. Бу қишлоқда яшовчи аҳоли талаб ва мурожаатларидан сўнг “Опен бюджет” лойиҳаси доирасида қишлоқ йўлларининг 3,5 километрга тенг қисми асфальтлаштирилгани кўпларни мамнун қилмоқда.
Ўз маҳалласи ободонлиги йўлида бир тану бир жон бўлиб, якдиллигини намойиш этган маҳалла аҳли "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи мавсуми натижаларига кўра 4173 та овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритишган. Эндиликда улар томонидан қишлоқ йўлининг 3 километрдан ошиқ қисми равон кўринишга келтирилмоқда.
Жорий йилги “Ташаббусли бюджет” жараёнига тўхталсак, 2024 йил биринчи мавсумида умумий қиймати 172 миллиард 800 миллион сўмга тенг бўлган жами 216 та лойиҳа молиялаштирилган бўлиб, маҳалла ва қишлоқларда манзилли ишлар жадал давом эттирилмоқда.
Умуман, шу йилнинг биринчи ярми даврида туманда умумий қиймати 76 миллиард сўмликка тенг бўлган жами 68 та лойиҳа рўёбга чиқарилиб, янгиланган объектлар фойдаланишга қабул қилинган. Бу ҳақдаги далолатномалар республика “Опен бюджет” порталига юкланган. Бундан кўринадики, ўнлаб қишлоқ хонадонлари ва уларда яшаётган аҳоли вакиллари дуч келишаётган ташвиш-муаммо, яъни йўл, электр энергияси, газ, ичимлик суви каби таъминотдаги нуқсон ва камчиликлар бартараф қилинган.
Бугунга келиб эса туманнинг қатор қишлоқларида ички йўллар туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳамда ободонлаштириш бошқармаси ишчи-мутахассислари томонидан шағаллаштирилиб, асфальт ётқизилмоқда. Бу амалий ишни ўз зиммасига олиб, йўл солишда жонбозлик кўрсатаётган туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-мутахассислари иш сифатига алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





