Работакда 6 гектардаги турп ва сабзи ҳосили саранжомланмоқда
2024-11-02 17:50:00 / Янгиликлар

Бухоро туманининг «Работак» маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда 2 минг 179 та хонадонда 7 мингга яқин аҳоли умргузаронлик қилмоқда. Маҳаллада томорқачилик анчагина ривожланган. Айни кунда ҳудудни «бир маҳалла—бир маҳсулот» тамойилига ихтисослаштириш, бунда уй хўжаликлари даромадини янада ошириш, экин турларини кўпайтириш, йилига камида уч мартагача ҳосил олишни йўлга қўйиш, бунда маҳалла масъуллари, «еттилик» фаоллигини кучайтириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ишларига эътибор қаратилмоқда.
Биргина, "Работипоён" МФЙ мисолида оладиган олсак, ҳудуд драйвери—деҳқончилик ва боғдорчилик йўналишидан келиб чиқиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда ва шу орқали оилалар моддий манфаатдорлиги ошмоқда. Маҳаллада такрорий экин сифатида «тўқсонбости» усулида сабзавот ва кўкатлар етиштириш тажрибаси шаклланган.
Масалан, ҳудудда Лазиз Жўраев, Нурулло Жумаев, Бешим Ахмедов, Рўзимурод Шеров, Гулсара Қудратова, Гулмира Янгиева сингари миришкор томорқачилар саъй-ҳаракати билан очиқ ва ёпиқ майдонда йилнинг тўрт фаслида сабзавот-полиз маҳсулотлари, кўкатлар, ҳатто апельсин, мандарин, лимон каби цитрус мевалар етиштириб, ҳам ўзи, ҳам маҳалладошлари дастурхони тўкинлигини таъминлаб келаёттганлар бор. Бу пешқадам хўжаликларнинг ҳар бирида 10 сотих атрофида томорқаси бўлиб, шундан аксариятида иссиқхона хўжалигида фаолият юритиб келинаётган ҳам оилалар учун даромад манбаи бўлмоқда.
Шу кунларда эса «Ўктам Иброҳим Тўқли» фермер хўжалиги далаларига ёндош деҳқон хўжаликларида томорқа меҳнаткашлари томонидан етиштирилган турп ва сабзи ҳосили ковлаб олинмоқда. Бу мавсумда «Бир ҳудуд – бир маҳсулот» тамойили асосида деҳқон хўжаликларида 6 гектарга яқин майдонда турп ва сабзи етиштирган миришкорлар ҳадемай 200 тоннадан ошириб хирмон кўтариш ва албатта, шунга яраша мўмай фойдани қўлга киритиш ҳаракатидалар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати




