Ботир Зарипов Германиянинг Стеинбач-Ҳалленберг шаҳри мерини қабул қилди
2024-10-31 21:55:00 / Янгиликлар

Бундан ташқари, у пластмасса ва ёғочни қайта ишлаш, электротехника, картон қутилар ишлаб чиқариш, қурилиш ва ҳунармандчилик бизнеси, шунингдек, чакана савдо бўйича ҳам муҳим ҳудуд саналади.
Бугун, 31 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур шаҳар мери Маркус Боттчер бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Вилоят раҳбари Германия ишбилармон доира вакилларини Бухорога ташрифи билан қутлади.
Мулоқотда иқтисодиёт, саноат, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида Маркус Боттчер самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро унда катта тааассурот қолдирганини алоҳида таъкидлади. Таклиф этилаётган соҳа ва йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш, бу борада германиялик инвесторларни жалб этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.







