Ғиждувон: “Guliston”да 40 нафар ёш боланинг суннат тўйи ўтказилди
2024-10-05 08:50:00 / Янгиликлар

Эртамиз эгалари учун унутилмас шодиёнага айланган бу тўйдан айниқса, болажонлар ота-оналари, бобо-бувилари жуда хурсанд бўлишди. Суннат тўйи нишонланаётган болажонларнинг ҳар бирига ҳомийлар томонидан кийим-кечак, велосипед ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда ҳозир бўлган жамоатчилик вакиллари, нуронийлар эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, ободлик, халқимиз турмуш фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар. Ота-оналар вакиллари болажонлар учун шундай байрамона тадбирни уюштирган барчага ўз самимий миннатдорликларини билдирдилар.
Туман маданият уйи хушовоз хонандалари эса концерт дастури билан тўкин дастурхон безатилган тўй даврасига файз бағишлади. Албатта, бу каби тадбирлар юртимизда ҳар бир бола меҳр-эътибордан четда эмаслигининг ёрқин ифодаси, халқимизга хос инсонпарварлик намунасидир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









