Олот: “Шарқ юлдузи” маданият маркази ҳам янги қиёфага кирди
2024-10-03 09:40:00 / Янгиликлар

Бу, албатта, баркамол авлод қалбида ватанпарварлик, миллий ғурур, ўз азалий қадрият ва анъаналари билан фахрланиш туйғуларини қарор топтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлгани боис маданият марказлари фаолиятини изчил йўлга қўйишга доир тавсия ва топшириқ берилганди.
Олот тумани "Ғанчи Чандир" маҳалласи ҳудудида жойлаган 25-сон "Шарқ юлдузи" маданият маркази намунали маданият маркази сифатида қайта ташкил этилди. Бунинг учун туман ҳокимининг тегишли фармойишига кўра маҳаллий бюджетдан зарур маблағ ажратилди. Биринчи навбатда туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида марказда замонавий кинозал ташкил қилинди.
Маданият марказидаги кутубхона китоб фондини бойитиш мақсадида бадиий адабиёт, “Маданият карвони” лойиҳаси доирасида республика Маданият вазирлиги томонидан миллий чолғу асбоблари билан ҳам таъминлангани ёш мусиқа шинавандалари учун айни кутилган янгилик бўлди.
Бундан ташқари, туман маҳаллий бюджетидан ажратилган сармоя ҳисобидан марказдаги тўгарак ва жамоалар фаолияти учун 15 турдаги жами 34 дона мусиқа ва чолғу асбоблари, саҳна чироқлари жамланмаси харид қилингани ёш истеъдодларни тарбиялашга хизмат қилади, албатта.
Маданият марказининг очилиш маросими катта тантанага айланди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров, туман ҳокими Наргиза Нематова, Республика ишчи гуруҳи вакили Хусниддин Норқуловлар сўзга чиқиб, соҳада масъул ходимлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар ва уларнинг ота-оналарини янги марказ ва ундаги қулайликлар билан самимий табрикладилар.
Алвон лента қирқилгач, меҳмонлар намунали Маданият маркази фаолияти, ундаги шарт-шароит билан яқиндан танишдилар.
Тадбирда муҳташам кинозалда ҳужжатли ўзбек фильми йиғилганларга намойиш этилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









