“Shoxrud” вa “OFS” корхоналари меҳнат жамоаси ижтимоий муҳофазасида ҳам фаол
2024-09-30 16:50:00 / Янгиликлар
Жумладан, "Shoxrud" акционерлик жамиятида ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда жорий йилда вилоятимизда "ижтимоий ягона реестори"га киритилган оилалардаги ишсиз фуқаролардан 10 нафари белгиланган квота асосида ишга қабул қилинган.
Корхонада айнан ишчи-мутахассисларга яратилган имконият, ойлик маошлар таъминоти, ижтимоий реестрга мувофиқ кўрилаётган чоралар мутасаддилар эътиборида бўлди. Яқин кунларда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида корхонада қўшимча иш ўринларини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Республика Савдо-саноат палатаси масъулларининг худди шундай ўрганишлари вилоят марказидаги “OFS” масъулияти чекланган жамиятида давом этди.
Асосий фаолияти эркаклар ва аёллар учун костюм-шим, классик ва бошқа урфдаги кийим-кечак тикиб тайёрланаётган фабрикада ҳозирда маҳсулот чет элларга, ҳатто Германия давлатига экспорт қилинаётгани унинг салоҳияти ва яратилган имкониятлардан далолатдир.
Мустақилликка тенгдош, аниқроғи, 1990 йилдан буён енгил саноат, трикотаж соҳасида фаолият юритиб келаётган “OFS” корхонаси бугунга келиб тўлиқ қувватда 130 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган бўлиб, шундан кейинги ойларда маҳаллада "ягона ижтимоий реестор"га киритилган ночор оила вакилларидан 5 нафари лаёқатига қараб иш билан таъминланган.
МЧЖ даги мавжуд имкониятлар муҳокама қилинар экан, ишчи-мутахассислар моддий манфаатдорлигини оширишга доир таклиф ва ишлаб чиқилаётган янги лойиҳалар эшитилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати