Қоровулбозор: Ғалладан бўшаган майдонларда кунгабоқар етиштирилмоқда
2024-09-19 16:15:00 / Янгиликлар
Қоровулбозор тумани “Бўзачи” маҳалласи ҳудудидаги “Амир Амон” фермер хўжалиги ғалладан бўшаган 24 гектар майдонда кунгабоқар уруғини қадаб, мойли кунгабоқар етиштирмоқда.

Кунгабоқардан ўртача ҳисобда 35-40 центнер ҳосил олиш режалаштирилган.
Қувонарли жиҳати шундаки, етиштирилаётган кунгабоқар маҳсулотлари шу ернинг ўзида қайта ишланмоқда.
Ушбу фермер хўжалигига қарашли ёғ ишлаб чиқариш корхонаси “Асл ҳаёт” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқармоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 3 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 800 млн сўми "Туронбанк"нинг имтиёзли кредити асосида молиялаштирилган. Ҳозирда мазкур цехда 10 ортиқ ишчи ходимлар фаолият юритмоқда.








