"Қоровул" ва “Хумдонак” МФЙ ларида оилавий шифохона пунктлари фойдаланишга топширилди
2024-09-17 09:55:00 / Янгиликлар

Тадбирда бугунги кунда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, тармоқдаги ислоҳотлар ва янги оилавий поликлиникалар ташкил қилиш ва унга тор соҳа мутахассислари таркибини мувофиқлаштириш хусусида сўз борди.
Қайд этилганидек, тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аввало, қуйи тизимдан бошланмас экан, аҳоли орасида саломатликни сақлаш, тиббий хизмат сифатини замон талаблари асосида такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракат кутилган натижани бермаслиги кундай равшан. Шу маънода ҳатто, олис қишлоқ жойларида ҳам тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имкониятига, салоҳиятли кадрларга эга тиббиёт масканлари бўлмоғи ҳаётий заруратдир.
"Қаровул" ҳамда “Хумдонак” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган “Маҳмуд Торобий” оилавий шифокорлик пункти ҳамда 20-сон оилавий поликлиникаси айни кунда ҳудуддаги 9 мингдан ошиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш имконига эга. Биргина “Маҳмуд Торобий” ОШПни олсак, бу иншоот 22 та хонадан иборат бўлиб, лабаратория, эмлаш, стоматология, акушер-гинеколог, қайдхона, патронаж ҳамширалари ҳамда умумий амалиёт шифокори ва бошқа хоналаридан ташкил топган.
Ҳар икки тиббиёт маскани УЗД, лабаратория, эмлаш, ЭКГ, физиотерапия, стоматология, акушер-гинеколог, кундузги шифохона, қайдхона, патронаж хамшира, умумий амалиёт шифокорлари ва бошка тор соҳа хоналаридан ташкил топган. Қисқа айтганда, бу бинолар халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, кенг хоналар, аҳоли қабули учун қулай хоналарига эга. Бунда ички дорихона фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Шинам барпо қилинган иншоотларни фойдаланишга топшириш маросимида рамзий ленталар қирқилиб, йиғилганлар унда яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати






