Олот: мудофаа бўлими биноси қайта қурилмоқда
2026-01-09 10:00:00 / Янгиликлар
Сўнгги йилларда туман мудофаа бўлими биноси анча эскириб, таъмирталаб ҳолга келганди. Бу жараён бўлимнинг ички ва ташқи инфратузилмасини замонавий меъёрларга мослаш, ҳарбий хизматчилар ва сафарбарлик чақируви резервидаги шахслар учун қулай шарт-шароит яратишни тақозо этарди.

Мудофаа бўлимида капитал таъмирлаш ишлари доирасида чақирув бўлими пол ва шифти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, сифатли замонавий қопламалар ётқизилмоқда. Хоналар тўлиқ ламинат билан жиҳозланмоқда, деворлар янгиланиб, ички электр жиҳозлари замонавий қурилмалар билан алмаштирилмоқда. Бино том қисми янгиланиб, ташқи фасади кўркам қиёфага келтирилмоқда. Иншоот иситиш ва санитария тармоғи янгиланмоқда.
Шунингдек, тиббий кўрик хоналари тўлиқ таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланаётгани ҳарбий хизматчилар ва чақирувчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Мудофаа бўлими атрофидаги ҳудуд 180 метр узунликда шлакоблок девор билан ўраб олинмоқда. Ташқи кўриниш ва хавфсизлик даражаси модернизация қилиниб, бўлим замонавий қиёфа касб этмоқда ва ҳарбий хизматчилар ҳамда ташриф буюрувчилар учун тартибли ва хавфсиз шароит яратилмоқда.
Мудофаа бўлими модернизацияси вилоят ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Жорий йил давомида ҳарбий сектор йўналиши бўйича 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ мудофааа бўлими биноси қайта таъмирига ажратилган. Бу маблағ ички ва ташқи инфратузилмани янгилаш, тиббий хизматларни ривожлантириш ва чақирув бўлими фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилмоқда.
Туманда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар сони 2025 йилда 120 нафарни ташкил этди. Сафарбарлик чақируви резервига эса 341 нафар йигит жўнатилган. Бу жараёнда барча зарурий шароит яратилган ва улар сифатли хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлишди.
Умуман, мудофаа бўлимида амалга оширилаётган янгиланиш ва таъмирлаш ишлари ҳарбий хизмат сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва қулай муҳит, инфратузилма яратишда муҳим қадамдир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









