Шофиркон: “Феруз” фермер хўжалигида сабзидан 60 тонна ҳосил кўзланмоқда
2025-12-30 20:20:00 / Янгиликлар

Шу боис, Шофиркон туманида ҳам бу йилги мавсумда 820 гектар майдонда сабзавот-полиз маҳсулотлари экиб етиштирилди. Айни кунда Тезгузар, Искогаре, Мазлахон Чандир, Денов, Жўйрабод, Шароф Ҳамроев каби ҳудудларнинг ҳар бирида 20-24 гектар ерда сабзавот маҳсулотлари экиб, мўл ҳосил олиш тажрибаси шаклланган.
Биргина “Дўрман” ҳудудини олсак, якунланаётган йил деҳқончилик мавсумида 128,4 гектар мевазор боғ ва қарийб 8 гектар токзорни ўз тасарруфига олган манзилда 22 та фермер хўжалиги томонидан ҳар гектар ҳисобига 200 центнер атрофида, аниқроғи, 2 минг тоннадан ортиқ мева, 200 тонна атрофида узум етиштирилган.
Мазкур фермерлар қўли остидаги 200 кишидан ортиқ ишчи ва қирқдан зиёд оиладан ташкил топган жамоалар томонидан аҳоли дастурхонига хушхўр олма, беҳи, нок, ўрик, шафтоли, олхўри ва гилос каби хушхўр мева маҳсулоти етказиб берилган бўлса, фермерлар томонидан яна деярли 8 гектарга яқин майдонда интенсив усулда олма, шафтоли ва олхўризор ташкил этиш ҳаракати бормоқда. Ҳар бир фермер ўз жамоаси билан мавжуд боғ ва токзорлари қатор ораларини тўлдириш, дала четларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 400 тупдан мевали ва 600 тупдан ток кўчатларини ўтқазишиб, ниҳолларни парваришламоқдалар.
Айнан “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Феруз” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалигининг замонавий ва самарали агротехнологиялари асосида куз ойларидан сабзи етиштириш ишлари изчил олиб борилмоқда. Хусусан, фермер хўжалигига қарашли 1,6 гектар ер майдонида плёнка остида серҳосил сабзи уруғи экилиб, парвариш ишлари агротехник талаблар асосида олиб борилмоқда.
Мазкур технология сабзавотчиликда ҳосилдорликни ошириш, сув ва бошқа ресурслардан тежамкор фойдаланиш, маҳсулотни бозорга эртароқ етказиб бериш имконини яратмоқда. Бу тиниб-тинчимаслик туфайли ҳадемай, аниқроғи баҳор ойларига бориб бу ердан жами 60 тонна атрофида сабзи ҳосили олиш кўзда тутилган. Бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, сабзининг 1 килограмми 10 минг сўмдан 15 минг сўмгача нархларда баҳоланмоқда. Бундан кўринадики, фермер хўжалиги 60 тонна ҳосилдан камида 600 миллион сўм моддий манфаатдорликни кўзламоқда. Бошқача айтганда, “Феруз” фермер хўжалиги тажрибаси ҳудуддаги бошқа фермерлар учун ҳам амалий намунадир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





