Шофиркон: “Чуруқ” овулида яшовчи аҳоли саломатлиги доимий эътиборда
2025-12-24 15:50:00 / Янгиликлар

Шундан 7 ёшгача бўлган болалар сони 17 нафарни, 15 ёшгача бўлган ўсмир ўғил-қиз 42 нафарни ташкил этади. Ҳудудда 14 нафар кекса ёшдаги фуқаро истиқомат қилади. Шунингдек, ҳудудда фертил ёшдаги аёллар сони 24 нафар бўлиб, бу кўрсаткичлар ҳудудда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътиборни тақозо этади, албатта.
Чуруқликлар ўртасида олиб борилган тиббий таҳлилларга кўра, сурункали касалликлар аниқланган. Жумладан, гипертоник касаллик, қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари билан оғриганлар жами ўндан ошиқ. Бу касалликлар доимий тиббий назорат ва профилактик чора-тадбирларни тақозо этмоқда.
Чуруқ аҳоли пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тиббиёт пункти ташкил этилган бўлиб, чўлқуварларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳудудга 1 дона тез тиббий ёрдам автомашинаси ва ҳамширалар бириктирилган бўлиб, бу шошилинч ҳолатда беморларни туман марказий шифохонасига тезкор етказиш имконини беради. .
Аҳоли ўртасида эмлаш ишлари ҳам маҳалла тиббиёт пунктида амалга оширилмоқда. Чуруқ аҳолисига туман тиббиёт бирлашмасининг 46-сонли оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Айни пайтда ҳар ойда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бош мутахассислари томонидан режали тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда. Жараёнда аниқланган касалликлар бўйича беморлар амбулатор ва стационар шароитда даволанмоқда.
Шу билан бирга, ҳар ой аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича 29 турдаги бепул дори-дармон воситалари ва боғлов материаллари эҳтиёжга қараб етказиб берилмоқда. Бу эса аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликларнинг асоратларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Умуман, тизимли ёндашув орқали Чуруқ аҳолисининг соғлиғини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва чекка ҳудудда яшовчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга эришилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








