Филиалда ўпка жарроҳлигига оид каминвазив, юқори технологик операциялар йўлга қўйилди
2025-12-22 09:55:00 / Янгиликлар

Бу жараёнда “Тиббиётни халққа яқинлаштириш” стратегияси доирасида юқори технологик тиббий хизматларни жойларда йўлга қўйиш ва мураккаб операциялар турини кенгайтириш самараси ўлароқ, беморлар саломатлигини сақлашда қатор ютуқларга эришилмоқда. Муҳими, эндиликда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари вилоятимизда, жумладан, республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида ҳам малакали врачлар томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Тиббиёт мутахассислари таъбири билан айтганда, торакоскопик атипик ўпка резекцияси—замонавий ёндашувлар ва клиник афзалликлари хусусида тўхталсак. Торакоскопик атипик ўпка резекцияси (VATS wedge resection) — ўпканинг периферик сегментларида жойлашган шишлар, кисталар, метастазлар ҳамда номаълум этиологияли тошма ўчоқларни ташхислаш ва даволаш мақсадида минимал инвазив усулда олиб ташлашга доир жарроҳлик амалиётидир. Мазкур операция техникаси, кўрсатмалар, қарши кўрсатмалар, операциянинг афзалликлари ва клиник натижалари эътиборга лойиқ.
Сўнгги йилларда видео-ассистенцияланган торакоскопия (VATS) торакал жарроҳликда стандарт усулга айланди. Атипик резекция интраоперацион аниқланган ўчоқни ўпка паренхимасига минимал шикаст етказган ҳолда олиб ташлаш имконини беради.
Торакоскопик атипик ўпка резекцияси хавфсиз, самарали бўлиб, беморнинг тез тикланишини таъминлайдиган минимал инвазив жарроҳлик усули ҳисобланади.
Умуман, республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида бундай юқори технологик, каминвазив жарроҳлик амалиётларини келгусида янада юқори савияда ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати






