Мавсумни талофатсиз ўтказиш нафақат соҳавий ташкилотларнинг, балки барча даражадаги раҳбарларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларига боғлиқ
2025-12-18 09:45:00 / Янгиликлар

Кўрик тадбирида вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят прокурори, Ички ишлар, Солиқ, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари, шунингдек, Миллий гвардия, Ободонлаштириш ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʼжалиги бошқармалари вакиллари, коммунал тизим ташкилотлари мутасаддилари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ёқилғи энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ҳамда улардан оқилона фойдаланган ҳолда тежаш боʼйича белгиланган вазифаларни бажариш устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади.
Саф кўригининг асосий мақсади ҳам соҳага масъул ташкилот ва муассасалар, хизматларнинг ҳақиқий тайёргарлик даражасини холисона баҳолаш, мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаб, уларни қисқа муддатларда бартараф этишдан иборат эканлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан барча масъул раҳбарлардан белгиланган вазифаларга чуқур шахсий жавобгарлик билан ёндашиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдиндан аниқлаб, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш кераклиги айтиб ўтилди.
Вилоят ҳокими раҳбарлигида идора ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда коммунал соҳа ташкилотлари, тегишли муассасаларнинг мавсумга тайёргарлик ҳолати кўрикдан ўтказилди.
Кўрик жараёнида 200 дан ортиқ махсус техникаларнинг техник созлиги, тўлиқ жиҳозланганлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда узлуксиз ишлашга тайёрлиги баҳоланди.
Шуниндек, аномал совуқ об-ҳаво шароитида шаҳар бўйлаб хизматга жалб этиладиган куч-воситалар тақсимоти ўрганилди.
Вилоятда мавсумни осойишта ва барқарор ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









