Когон: “Султонобод” ва “Чўкати” ариқлари ўзани бетонлаштирилмоқда
2025-12-04 21:15:00 / Янгиликлар

Шу мақсадда сўнгги икки йилда ҳудуддаги ариқ ва каналлардан 115 километр ўзани бетонлаштирилган бўлса, ўнлаб фермер хўжаликлари, шунингдек, аҳоли томорқа ерларини суғориш имконияти яхшиланди. Туман ирригация бўлими тасарруфидаги тармоқлар эса 65 километрни ташкил этиб, шундан 61 километрга тенг ариқ ўзани бетонлаштирилган.
Бу чора-тадбир туманда суғориш каналлари сув ўтказувчанлигини яхшилаш, «оби ҳаёт» исрофгарчилигини қисқартириш, ариқлар ва каналларни бетонлаштириш орқали маҳсулот экиб етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида олиб борилмоқда.
Шу кунларда Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласидан оқиб ўтувчи "Ямчи-Усмонобод-Меришим", “Беклар маҳалласидан оқиб ўтувчи "Катта мачит-Қуйи хоми-Хўжа файз" ҳамда Когон маҳалласидан оқиб ўтувчи "Султонобод" ариқларининг 9 минг метрга яқин қисмида “Ислом тараққиёт банки” ва ОПEК халқаро жамғармаси билан ҳамкорликда бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Худди шундай, маҳаллий дастур асосида Когон туман сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасаси ишчи кучи томонидан “Чолоки” маҳаллаласидан оқиб ўтувчи "Куржан" ариғининг 400 метр қисмида ҳам сув ўзанини бетонлаштириш ишлари ниҳояланмоқда. Бу манзилдаги ишларда пудратчи субъект "Бухоро гидротехника" МЧЖ ишчи-мутахассислари жонбозлиги бор. Шу билан бирга, айни пайтда “Чўкати-2” канали ўзанининг 1 минг метрдан ошиқ қисми ҳам бетонлаштирилмоқда.
Суғориш тармоғи шайлиги сув равон оқиб даладаги ўсимликка етиб бориши, парвариш даври рисоладагидек ўтишининг гаровидир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





