Ботир Зарипов Туркиянинг Соғлик билимлари университети ректори Кемалиттин Айдинни қабул қилди
2025-12-04 19:05:00 / Янгиликлар

Таъкидлаш лозимки, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Соғлик билимлари университети ўртасидаги ҳамкорлик 2019 йилдан буён изчил ривожланмоқда. Аниқроғи, 2019 йилда иккала давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тузилган англашув меморандумига асосан, 2019-2020 ўқув йилидан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида Туркиянинг соғлиқ билимлари университети факультети ва Малакали тиббий хизматлар мактаби жорий этилган эди. иб, талабалар ва ўқитувчиларнинг илмий алмашинуви борасида фаол иш олиб борилмоқда. Кейинчалик Бухоро давлат тиббиёт институти базасида Соғлиқ билимлари университетининг Ибн Сино номидаги тиббиёт факультети ҳамда ҳамшираларни тайёрлаш бўйича Малакали тиббий хизматлар Олий мактабини очиш юзасидан битимга эришилди. Бу битимлар ҳар икки давлат раҳбарлари даражасида қўллаб – қувватланди.
Бугунги кунда мазкур университет билан Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасида йўлга қўйилган алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда. Ўзаро келишувга кўра, ҳар йили бухоролик мутахассислар ушбу университетда имтиёзли тарзда малака оширади.
Мулоқотда тиббий таълим соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш, ҳамкорликда илмий-маърифий тадбирларни ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари Кемалиттин Айдинни Бухорога ташрифи билан қутлаб, ҳамкорлик доирасидаги таклифларни тўла қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Ўз навбатида Кемалиттин Айдин Соғлик билимлари университетининг Бухоро тиббиёти билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги алоҳида саъй-ҳаракатлари учун вилоят ҳокимига миннатдорлик билдирди.
Томонлар йўналишлар ва талабалар сонининг ошиб бораётганини инобатга олиб, Туркия тиббиёт факультети учун алоҳида бино ажратиш, бакалавр ва магистрантларнинг академик алмашинувини янада кенгайтириш, академик мобиллик, илмий йуналишларда ўзаро тажриба алмашиш, профессор-ўқитувчилар ва докторантлар учун малака ошириш, турк университетининг филиали базасидаги шифохоналарда амалиёт ўташ ва қўшма тадқиқот, жарроҳлик амалиёти лойиҳаларини амалга ошириш борасида келишувларга эришди.
Шу билан бирга ҳар иккала муассаса ўртасида амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








