Олот: "Ташаббусли бюджет" туфайли тиббиёт бирлашмаси биноси янгича қиёфа касб этмоқда
2025-12-03 16:40:00 / Янгиликлар

Бунда тиббиёт бирлашмаси жамоасининг ҳам овоз беришдаги ҳамжиҳатлдиги муҳим ўрин эгаллайди. Қўлга киритилган ғолиблик натижасида муассаса учун 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилиб, бу сармоя тиббиёт бирлашмаси фасад қисмини мукаммал реконструкция қилишга, шунингдек, ички йўлларни капитал таъмирлашга йўналтирилди.
Ҳозирга келиб, манзилда қурилиш ва таъмирлаш ишлари пудратчи “GIDRO CIVIL ENGINEERING” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, таъмирлаш ишлари замонавий талабларга мос равишда ташкил этилиб, муассасанинг ташқи кўриниши тўлиқ янгиланмоқда. Ички ҳаракатланиш ҳудуди эса беморлар ва тиббиёт ходимлари учун янада қулай бўлади.
Яратилаётган янги шарт-шароит, аввало муассасага мурожаат қилувчи беморлар учун, шунингдек, тиббиёт ходимлари самарали фаолият юритиши учун ҳам қулай меҳнат муҳити шаклланади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








