Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди
2025-12-01 18:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар ўзаро иқтисодий ҳамкорликдан стратегик шериклик даражасига кўтарилгани айтиб ўтилди.
Таъкидланганидек, бугун бу стратегик муносабатлар иқтисодий, савдо, туризм ва маданий соҳаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Мулоқот давомида томонлар ижтимоий-иқтисодий йўналишларда манфаатли алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқиш ҳамда келгусида самарали лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борди.
Хусусан, муҳокамалар жараёнида маданият ва маданий меросни асраш, тарихий ёдгорликларни реставрация қилиш, таълим ва туризмда ҳамкорлик лойиҳаларини ва тажриба алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ботир Зарипов Бухоро вилояти ва Франция билан иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлиги ҳамда франциялик ҳамкорларни ўз ғоялари, инвестициялари ва тажрибалари билан вилоятимиз имкониятларини амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирди.
Франция элчиси, ўз навбатида, Бухоро вилояти потенциалини юқори баҳолаб, савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Франция капитали ва технологияларини жалб қилиш, таълим ва туризм соҳаларни ривожлантириш ҳамда молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлигини айтиб ўтди.
Шундан келиб чиқиб, амалга ошириладиган лойиҳаларга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида томонлар иқтисодий, ижтимоий ва технологик соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд алоқаларни амалий натижага йўналтирилган янги ташаббуслар билан бойитиш бўйича келишувга эришди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати






