Қоровулбозор давлат ўрмон-овчилик хўжалиги кўчат етказиб беришга тайёр
2025-11-25 19:45:00 / Янгиликлар

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида кейинги йилларда Қоровулбозор давлат ўрмон-овчилик хўжалиги ҳам маҳалла ва қишлоқларни кўкаламзорлаштиришда кўчат етказиб бериш орқали ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Айни кунда 20 нафарга яқин ишчи меҳнат қилаётган бу ўрмон хўжалигида 14 хилдаги ниҳол-кўчат турлари кўпайтирилмоқда. Хўжаликда айниқса, қайрағоч, кулён, сасна, каталпа, арча, тут ва ясин ниҳолларига талаб юқори.
Манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш мавсумига киришилган шу кунларда мазкур ўрмон хўжалиги томонидан 40 мингдан ортиқ ниҳол тайёрланган бўлиб, шаҳар ва туманлар бўйлаб буюртмачи мижозларга етказиб берилмоқда.
Кимсасиз чўл бағрида фаолият бошлаганига 30 йил тўлаётган Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги томонидан ҳам ҳозирда 4 минг 470 гектар ер майдонда элликка яқин ишчи-мутахассис меҳнати ва жонбозлиги билан турли-туман манзарали дарахт ва бута кўчатлари кўпайтирилмоқда.
Аҳамиятлиси, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида хўжаликда бугунга келиб 350 минг тупдан ортиқ кўчат тайёрланган бўлиб, вилоятимиз бўйлаб буюртмачи хўжаликларига пешма-пеш етказиб берилмоқда.
Айниқса, қайрағоч, садақайрағоч, кулён, сасна, катальпа, межавельник, тут ва ясин кўчатларига талаб юқори бўлмоқда. Хўжаликда дарахт ва бута кўчатлари билан бирга гул ва шифобахш ўсимликларни ўстириш ва кўпайтиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, мазкур ўрмон хўжалиги экин майдонларида жамоа томонидан “тўқсонбости” услубида экинлар ҳам экиб парваришланиб, ишчилар манфаатдорлиги ва рўзғори учун заҳираланмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









