Ғиждувонда замонавий спорт яккакурашлари ва дзюдо зали фойдаланишга топширилди
2025-11-06 15:50:00 / Янгиликлар

Енгил конструкцияли, 15 метрга 30 метр ҳажмда бунёд қилинган яккакураш зали қурилиши учун маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилди.
Ушбу спорт залида бир пайтда спортнинг эркин кураш, юнон-рум кураши, дзю-до турлари бўйича 70 нафар спортчи машғулотларга қатнаш имконига эга. Бир кунда ёпиқ спорт иншооти 200 дан ошиқ спортсеварни ўз бағрига олиши мумкин. Ёш спортсеварлар учун бунда 6 нафар мураббий жалб қилинган.
Замонавий типда бунёд қилинган мазкур иншоотни фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Ботир Зарипов барчани яна бир янги иншоот билан табриклади.
Қадимий қадриятларимиз, хусусан, мардлик, жасурлик, ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган кураш, жозибадор дзю-до каби спорт турларини оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитишда шу бино муҳим восита бўлиши ҳамда бу ердан Осиё, жаҳон ва Олимпия чемпионлари етишиб чиқишига ишонч билдирилди.
Эътиборлиси, яккакураш турларига ихтисослашган залда қишда ҳам бемалол спорт билан шуғулланиш учун зарур инвентарлар билан бирга иситиш тизими, санитария тармоғи шай қилинган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









