Туризм

Қалажиққалъа туристик мажмуаси Боғот туманидаги маданий мерос обекти ва археология ёдгорлиги ҳисобланади. Қалажиққалъага милоддан аввалги ИВ-ИИИ асрларда асос солинган. Қалажиққалъа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019 йил 4 октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган. Мажмуа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос обектлари рўйхатига киритилган. Қалажиққалъа туристикмажмуаси Қорақум чўлининг ўртасида, Хоразм вилояти Урганч шаҳридан 90 км узоқликда жойлашган. Мажмуа ҳудудида иккита асосий диққатга сазовор жойлар мавжуд: ёши тахминан 3000 йиллик қалъа ва шифобахш хусусиятларга эга шўр кўл. Қалажиққалъашўр кўл бўйида жойлашган бўлиб, у қадимги Хоразм ҳудудидаги энг қадимги қалъалардан бири ҳисобланади. Деворининг баландлиги 14 метр, кенглиги эса 2,5 метр. Қалъа тепасидан Қорақум чўлининг қумтепалари кўриниб туради. Чўл қумлари суғориш тизимига эга қишлоқ хўжалиги ерлари билан чегарадош. Қалажиққалъадагикўлга одамлар азал-азалдан даволаниш учун келишган. Маълумотларга қараганда кўл суви ревматизм, бел оғриғи, бўғим оғриқларини даволаш учун табиий ва иқлим шароитига эга. Кўл сувини ташкил этувчи фойдали элементлар юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилашга ва қон айланишини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, терини микроблардан тозалайди, асабларни тинчлантиради, бўғимларда ва терида содир бўладиган салбий жараёнларни секинлаштиради ва кўп ҳолларда даволайди. Сувнинг бу шифобахш хусусиятларининг шуҳрати бугунги кунгача сақланиб қолган, шунинг учун бу ерга нафақат республикамизнинг бошқа ҳудудларидан балки бутун дунёдан сайёҳлар ташриф буюради.
Бугунги кунда бу ерда қадимий қалъанинг бой тарихий мероси ва замонавий қулайликларни ўзида мужассам этган “Қалажиққалъа” туристик мажмуаси ташкил қилинмоқда. Мажмуа меҳмонхона, ўтов уйлари, йирик бассейнлар комплекси, экотуризм ва бошқа кўнгил-очар масканларни ўз ичига олади ҳамда Қалажиққалъа сув ҳавзасида чўмилиш, қайиқларда кўл бўйлаб сайр қилиш, ҳар ҳил турдаги спорт ўйинлари билан шуғулланиш имкониятини бериш билан бирга, замонавий қулайликлардан фойдаланиш имконини ҳам тақдим этади.
Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
