Ҳокимият ҳақида

Боғот тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (1993 йил 2 сентябр), Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни (2014 йил 5 май), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори (2016 йил 24 феврал), Вазирлар Маҳкамасининг “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (2016 йил 27 апрел), Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (2016 йил 2 март)га мувофиқ фаолият юритади. Ҳокимлик Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, вилоят ҳокимлигининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Ҳокимият тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўрнатилади ва ўзгартирилади. Боғот тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Боғот тумани ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади. Боғот тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади. Туман ҳокими вилоят ҳокими томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
