Расмий муносабат
2026-05-18 15:25:00 / Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда 17 май куни вилоятимизда кузатилган кучли шамол натижасида Боғот тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонининг том қисмига зарар етгани, мазкур ҳолат бўйича маҳаллий ҳокимлик томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмаётганлиги ҳақида тарқалган хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.
Ҳозирда маҳаллий ҳокимият ҳамда тегишли хизматлар томонидан мазкур вазият назоратга олинган бўлиб, оқибатларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
