Паҳлавон Махмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган Осиё кубогида Боғотлик спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди
2026-05-07 17:35:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 17-20 апрел кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ёшлар ўртасида Паҳлавон Махмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган Осиё кубогида Боғотлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.
Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Назаров туман прокурори билан биргаликда мазкур мусобақада туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади ҳамда кейинги мусобақаларда омад тиладилар.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



