9 май – Хотира ва қадрлаш куни
2026-05-09 11:20:00 / Янгиликлар

Туман марказидаги Хотира майдонида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, ҳарбийлар, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, жанг майдонларида бугунги озод ва эркин ҳаёт учун азиз жонини аямасдан курашган ота-боболаримизнинг қаҳрамонликларини ёд этиб, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган минглаб ҳамюртларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Нуроний отахонлар юртимизда тарихий хотира улуғлангани, кексаларга катта ҳурмат-еътибор кўрсатилаётганини айтиб, дуолар қилишди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари афғон уруши қатнашчилари шарафига ўрнатилган ёдгорлик майдончасида бўлиб, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган юртдошларимизнинг жасорати ва матонатини ёдга олди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






