Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси
2026-04-22 16:50:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Боғот тумани ҳудудидаги аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини яхшилаш, жамоатчилик фикри асосида шаклланган ва овоз бериш якунига кўра тумандаги “Ғолиб” таклифларга маблағ йўналтириш ҳамда туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бошқа бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан кейин кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



