“Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақалари
2026-04-23 17:25:00 / Янгиликлар

Бугун ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
“Маҳалладан республикагача” тизими асосида ташкил этилган мазкур мусобақаларнинг туман босқичида 500 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўл олган иштирокчиларга келгусидаги мусобақаларда туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни тилади.
Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад - ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарвар, жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказишдир.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









