Спортнинг мини футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги”
2026-04-21 10:35:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳадаги устувор вазифалар белгилаб олинди ва уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу йиғилишда ҳафтада бир кунни “спорт куни” сифатида белгилаш ташаббуси илгари сурилиб, бу кунда барча вазирлик, идора ва ташкилотларда спорт машғулотларини мунтазам ўтказиш вазифаси қўйилди. Бу эса давлат хизматчилари ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва меҳнат самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида Боғот туманида спортнинг мини футбол тури бўйича тумандаги идора ва ташкилот ходимлари ўртасида “Ҳоким кубоги” мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



