Пайшанба - Ёшлар куни
2026-04-02 16:20:00 / Янгиликлар

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Назаров бошчилигидаги раҳбарларнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви туман марказидаги ИТ парк биносида бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда раҳбарлар томонидан ёшлар учун яратилаётган янги имкониятлар, имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди, учрашув қатнашчиларининг таклиф ва ташаббуслари тингланиб қўллаб-қувватланди ҳамда амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Шунингдек, шу ерда ИТ паркда таҳсил олувчи ёшлар томонидан логистика, хизмат кўрсатиш ва бошқа бир қатор соҳаларга оид стартап лойиҳалар ҳам тақдимот қилинди. Тақдим этилган лойиҳалар нафақат долзарблиги, балки амалий аҳамияти ва туманимиз иқтисодий ривожига қўшадиган ҳиссаси билан ҳам алоҳида ажралиб турди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






