Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш — ҳудудий ривожланиш гарови
2026-02-05 14:25:00 / Янгиликлар

Туман ҳокимлигида Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан туманинизда фаолият юритаётган тадбиркор ва ишбилармонлар учун Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир давомида тадбиркорларга давлат томонидан яратилаётган молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари, жумладан имтиёзли кредитлар, кафиллик, компенсация, улуш киритиш ва ресурс ажратиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, кичик ва ўрта тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача кафиллик хизмати, 7 йил муддатга кредитлаш, шунингдек улуш киритиш орқали молиялаштириш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди. Кредит фоизларининг бир қисмини давлат томонидан компенсация қилиш ҳамда гаровсиз микрокредитлар ажратилиши бўйича тушунтиришлар берилди.
Семинар якунида тадбиркорларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди ва бундай амалий учрашувлар келгусида ҳам давом эттирилиши қайд этилди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


