Тадбиркорлик учун эр участкаларини электрон онлайн-ауксион орқали муддат тўлов асосида сотиб олиш тартиби
2026-01-12 14:25:00 / Янгиликлар
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-ауксион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.
Кўпчиликни қизиқтирган савол: ер участкаларини электрон онлайн-ауксион орқали хусусийлаштириш ва ижарага олиш қандай тартибда амалга оширилади? Шу ҳақда сўз юрицак.
Ер участкаларини электрон онлайн-ауксион натижалари бўйича хусусийлаштириш ва ижарага олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари асосан мулк ҳуқуқи асосида ауксион савдоларига чиқарилади, бироқ ауксион савдосига чиқарилаётган ер участкаси бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ёки унинг талабларига мос келмаган тақдирда, ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида ауксионга қўйилади.
“Е-ауксион” электрон савдо платформасида ауксион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-ауксион савдолари орқали сотиб олишда Президентимизнинг 2024 йил 6 сентябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-135-сонли фармони билан бир қатор имтиёзлар берилган.
Хусусан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга руҳсат берилган.
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида — 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
бошқа аҳоли пунктларида — 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
б) ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади, бундан бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари мустасно;
в) ер участкалари энг яхши таклифни танлаш асосида баҳоловчи ташкилот аниқлайдиган бозор қийматида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри реализация қилинганда, ушбу ер участкаси учун қуйидаги шакллардан бирида ҳисоб-китоб қилиниши мумкин:
ер участкасининг қийматини бевосита тўлаш, шу жумладан, ушбу бандга мувофиқ бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилди.
“Електрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти вакили М.Ишчанов
