Коррупция — жамият ривожига тўсиқ
2025-12-22 15:45:00 / Янгиликлар
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Боғот туман бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича 2025 йилда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, Ўзагроинспексия туман бўлимининг коррупциявий хавф-хатарга дуч келадиган вазифа ва функсиялари “е-антисор.уз” платформасига киритилди. Коррупсияга қарши маданиятни шакллантириш мақсадида 15 дан ортиқ маълумотномалар, буклетлар ва инфографикалар тарқатилиб, ходимларнинг хизмат хоналари ва иш столларига қўйилди. Шунингдек, коррупцияни олдини олиш бўйича, соҳада инсон омили аралашувини камайтириш мақсадида:
- - мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилиб келинмоқда;
- - коррупцияга оид мурожаатларни “онлине” қабул қилиш амалиёти жорий этилди;
- - коррупциявий хавф-хатарлар ва бошқалар ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.
- - ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “еду.проасадемй.уз” таълим платформаси орқали 4 нафар ходимлар масофавий ўқув курсларида ўқитилди.
Шунингдек, мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, бу юзасидан ходимларнинг билим ва кўникмаларни ошириш мақсадида махсус ўқув-тренинг ташкил этилиб келинмоқда.
2025 йилнинг ўтган даврида “Ўзагроинспексия”нинг туман бўлими томонидан тармоқда амалга оширилаётган ишлар очиқлик, масъулият ва ҳалоллик каби тамойилларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият олдидаги муқаддас бурчидир.
Агросанаоат мажмуи устидан назорат қилиш Инспексияси Боғот туман бўлими бошлиғи А.Комилов
