“Президент Олимпиадаси” спорт мусобақалари совриндорлари тақдирланди
2025-12-25 21:30:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 ноябридан 5 декабригача Тошкент шаҳрида ўтказилган “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларида Хоразм вилояти делегацияси 16 та олтин, 12 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Ушбу мусобақада вилоятимиз делегацияси таркибида иштирок этган Боғот тумани спортчилари ҳам 8 та медални қўлга киритишди. Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Назаров ва вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова ушбу мусобақа совриндорлари ҳамда йил давомида республика ва халқаро мусобақаларда туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган бир гуруҳ спортчиларни яна бир бор муборакбод этиб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
Маълумот учун, жорий йилда Боғот тумани спортчилари томонидан республика ва халқаро мусобақаларда умумий ҳисобда 156 та медал, шундан, 65 та олтин, 45 та кумуш, 46 та бронза медаллари қўлга киритилди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





