Агентликнинг халқаро алоқалари йўналишида 2025-йил II чоракда амалга оширилган ишлари тўғрисида маълумот
Давлат архивлари ўқув залларидан фойдаланиш фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартибини, фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларини тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом” қоидаларига асосан 2025-йил II чорагида “Ўзархив” агентлиги томонидан АҚШ, Буюк Британия, Германия ҳамда Қозоғистон Республикасидан бўлган 11 та тадқиқотчиларга Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Тошкент вилоятлари давлат архивлари ҳамда Тошкент шаҳар Марказий давлат архиви ўқув залларига ташриф буюришлари учун ўрнатилган тартибда рухсат берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-январдаги ПҚ-11-сон Қарорига мувофиқ, 2025-йил 5-9-апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига Намибия Миллий кенгашидан ташриф буюрган (жами - 8 киши) делегация вакиллари “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ва директор ўринбосари Ш.Садиков ҳамроҳлигида (Геология фанлари университети ва “Асакабанк” АЖ вакиллари билан келишилган ҳолда) Тошкент халқаро аэропортида белгиланган кунлар ва вақтда ўрнатилган тартибда кутиб олинди, меҳмонхоналар (“Новза Палаcе Ҳотел”, “Лакесиде Ҳотел” ва “Реикартз Амирун Ҳотел”)га жойлаштирилди, Ассамблея доирасидаги расмий (Конгресс Ҳолл), маданий (Тошкент музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Геология музейи) ва бошқа тадбирларда доимий ҳамроҳлик қилинди.
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рахмонзода Абдуджаббор Азиз ва “Ўзархив” агентлиги директори Юсупов Улуғбек Мирталибович билан 2025-йил 8-апрелда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида “Ўзархив” агентлиги ва Тожикистон архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини Тожикистон архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилди.
Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи Чотонов Дуйшенкул Тезекбаевич ва “Ўзархив” агентлиги директори Юсупов Улуғбек Мирталибович билан 2025-йил 9-апрелда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида “Ўзархив” агентлиги ва Қирғиз давлат архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Икки қардош халқлар тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини ҳар икки давлат архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилди.
2025-йил 10-апрелда “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Миллий архиви, Швейцариянинг Фрибург университети ва Чирчиқ давлат педагогика университети, шунингдек, Швейцария миллий илмий фонди ва Қутб институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий архиви мажлислар залида “Географ олим Н.Л.Корженевскийнинг Помирга биринчи саёҳатлари (1903-1914-йй.)” номли экспедиция кундалиги ва шахсий ҳужжатларини Ўзбекистон Миллий архиви давлат сақловига тантанали топшириш маросимини ўтказилди. Ўз навбатда, мазкур тадбирда Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ходимлари, хорижий ва маҳаллий тарихчи-олимлар, архивчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
2025-йил 29-январда Анқара шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича Комплекс тадбирлар дастури”нинг 34-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2025-йил 23-26-апрель кунлари Бухоро шаҳрида “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари архив фото ҳужжатларида” китоб-албомининг тақдимоти ва “Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ” мавзусидаги қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси ўтказилди.
2025-йил 3-апрель куни видеоконференс-алоқа шаклида имзоланган “Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги кўчма баннер кўргазмасини ўтказиш ва “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг жасорати” мавзусидаги архив ҳужжатлари тўпламини нашрга тайёрлаш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2026-йиллар учун)”нинг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2025-йил 13-17-май кунлари Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви делегациясининг ташрифи амалга оширилди ҳамда 14-майда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги қўшма кўргазма ўтказилди.
Россия Федерациясидаги “Прохоровское Поле” давлат ҳарбий-тарихий музей-қўриқхонаси томонидан 2025 йил 14-15 майда ўтказилган “Актуальные вопросы научного исследования Великой Отечественной войны: к 80-летию Великой победы” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда онлайн шаклда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви катта илмий ходими D.Kim “Одна на всех! - вклад советских республик в Победу. Изучение вклада Узбекистана в победу под Курском на основе фотодокументов” мавзусидаги мақоласи билан иштирок этди.
2025-йил 14-майдан 17-майгача Фарғона шаҳрида ўтказилган “Cентрал Асиа: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХВИИИ халқаро конференцияда “Ўзархив” агентлиги ва тизимдаги ташкилотлардан жами 20 нафар ходим, шу жумладан онлайн шаклда ўз мақолалари ва тақдимотлари билан иштирок этдилар.
2025-йил 20-22-май кунлари Самарқанд шаҳрига Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) раиси Г.З.Габдраҳманова бошчилигидаги делегациянинг ташрифи амалга оширилди ҳамда 21-майда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ҳамда Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2027-йиллар учун)” имзоланди.
Адлия вазирининг 2025-йил 27-январдаги “Ташкент Лаw Спринг” IV Халқаро юридик форумини ташкил этиш тўғрисида”ги 24-ум-сон буйруғига асосан “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзусидаги Форум 2025-йил 29-30-май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди. Ушбу Форумга ташриф буюрган нуфузли халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари, халқаро экспертлар ва олимлар учун “Ўзархив” агентлиги томонидан “БМТ ташкил топганлигининг 80 йиллиги ва унинг ишидаги Ўзбекистон иштироки” мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилди.
2025-йил 2-7-июн кунлари Россия Федерацияси Москва шаҳрида МДҲ иштирокчи - давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг навбатдаги ХХI Маслаҳат кенгаши йиғилиши ва унинг доирасида Бутунроссия ҳужжатлаштириш ва архившунослик илмий-тадқиқот институти (ВНИИДАД)нинг “Реал виртуал: рақамли асрдаги ҳужжатли мерос” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуманида иштирок этиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов бошчилигидаги делегация (шу жумладан, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви директори А.Махкамов) хизмат сафарида бўлди.
2025-йил 9-13-июн кунлари “Архивларни рақамли трансформациялаш ва ҳужжатли меросни сақлаш” мавзусида Остона шаҳрида анъанавий ўтказилган “Ёш архивчилар ёзги мактаби” ВИИИ малака ошириш халқаро дастурида иштирок этиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги делегацияси (жумладан, делегация раҳбари - “Ўзархив” агентлиги Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис Д.Дадаева ҳамда халқаро дастур тингловчиси - Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви Ҳужжатлардан фойдаланиш бўлими архивчиси Д.Салахетдинова) хизмат сафарида бўлди.
Германиянинг “Миcробох ГмбҲ” компанияси бош директори Стефан (Улрих Теодор) Велп ва “Ўзархив” агентлиги директори билан 2025-йил 18-июнда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистонда “Миcробох ГмбҲ” компанияси томонидан амалга оширилган лойиҳалар, жумладан, республика архивларига етказиб берилган замонавий сканер ускуналари, уларнинг техник хусусиятлари ва самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди. Учрашув доирасида меҳмонлар Ўзбекистон Миллий архивида амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари, ҳужжатларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича ташкил этилган махсус лаборатория фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Ташриф якунида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги давлат архивларида ишлатилаётган “боок2нет” сканерларининг ахборот тизимини янги талқинга алмаштириш ҳамда келажакда рақамлаштириш билан боғлиқ масалаларда ҳамкорлик қилиш масалалари томонлар ўртасида ўзаро келишиб олинди.
2025-йил 24-июн куни Мўғулистон Республикаси Улан-Батор шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурельсух Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаш жараёнида “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан Мўғулистон архивлари бош бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Баённома” имзоланди.
