Архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари учун АКТ бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинди
2025-07-09 15:00:00 / Янгиликлар

Архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари учун АКТ бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинди
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида раҳбар кадрлар учун “Архив иши соҳасида ахборот коммуникация технологияларининг самарадорлиги” йўналишида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Унда Архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда вилоят давлат архивлари директорлари малака оширди. Курс якуни бўйича «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов ҳамда институти директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари Р. Хурсановлар тингловчиларга сертификатлар топширди.









