ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР (2025 йил И ярим йиллиги Асосий иш режаси)
2025-07-08 10:00:00 / Халқаро ҳамкорлик
ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
(2025 йил И ярим йиллиги Асосий иш режаси)
32-банд - Архивлар раҳбар ва ходимларининг хорижий давлатларда ташкил этиладиган конференциялар, симпозиумлар, тақдимотлар ва ўқув курсларида иштирок этишлари бўйича хизмат сафарларини ташкиллаштириш:
1) «Ўзархив» агентлиги Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис D.Dadayeva, директорнинг Матбуот котиби A.Aliyev ва Ўзбекистон Илмий-теника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви директори A.Maxkamov 2025 йил 27 февралда Бутунроссия ҳужжатлаштириш ва архившунослик илмий-тадқиқот институти (ВНИИДАД)нинг “2024 йилда ВНИИДАД тадқиқот фаолияти натижалари” ҳисобот конференциясида видеоконференсалоқа технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этдилар. ВНИИДАД ходимлари 2024 йилда Федерал архив агентлиги (Росархив)нинг давлат топшириғи асосида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари мавзулари бўйича маърузалар қилдилар ва иштирокчиларнинг саволларига жавоб берганлар.
2) Россия Федерациясидаги “Прохоровское Поле” давлат ҳарбий-тарихий музей-қўриқхонаси томонидан 2025 йил 14-15 майда ўтказилган “Актуальные вопросы научного исследования Великой Отечественной войны: к 80-летию Великой победы” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда онлайн шаклда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви катта илмий ходими Д.Ким “Одна на всех! - вклад советских республик в Победу. Изучение вклада Узбекистана в победу под Курском на основе фотодокументов” мавзусидаги мақоласи билан иштирок этган.
3) 2025 йил 14 майдан 17 майгача Фарғона шаҳрида ўтказилган “Central Asia: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII халқаро конференцияда «Ўзархив» агентлиги ва тизимдаги ташкилотлардан жами 20 нафар ходим, шу жумладан онлайн шаклда ўз мақолалари ва тақдимотлари билан иштирок этганлар.
4) 2025 йил 2-7 июнь кунлари Россия Федерацияси Москва шаҳрида МДҲ иштирокчи - давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг навбатдаги ХХI Маслаҳат кенгаши йиғилиши ва унинг доирасида Бутунроссия ҳужжатлаштириш ва архившунослик илмий-тадқиқот институти (ВНИИДАД)нинг “Реал виртуал: рақамли асрдаги ҳужжатли мерос” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуманида иштирок этиш мақсадида «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов бошчилигидаги делегация (шу жумладан, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви директори А. Махкамов) хизмат сафарида бўлган.
5) 2025 йил 9-13 июнь кунлари “Архивларни рақамли трансформациялаш ва ҳужжатли меросни сақлаш” мавзусида Остона шаҳрида анъанавий ўтказилган “Ёш архивчилар ёзги мактаби” ВИИИ малака ошириш халқаро дастурида иштирок этиш мақсадида «Ўзархив» агентлиги делегацияси (жумладан, делегация раҳбари - «Ўзархив» агентлиги Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис Д. Дадаева ҳамда халқаро дастур тингловчиси - Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви Ҳужжатлардан фойдаланиш бўлими архивчиси Д. Салахетдинова) хизмат сафарида бўлган.
33-банд - Ўзбекистон Республикаси Халқаро шартномавий-ҳуқуқий фаолиятини такомиллаштиришга доир 2022–2026 йилларга мўлжалланган иш режаси 10-бандига мувофиқ маҳаллий ташкилотлар ҳамда МДҲ ва хорижий давлатлар архивлари, музейлари ва илмий-амалий институтлари ва идоралари билан архив иши ва иш юритиш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш:
1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи (2025 йил 13-15 январь) доирасида “Ўзбекистон Миллий архивининг янги биносини қуриш ва жиҳозлаш” грант лойиҳаси асосида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида грант маблағларини жалб этиш тўғрисидаги Келишув” имзоланган.
2) Видеоконференс-алоқа шаклида 2025 йил 3 апрель куни “Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги кўчма кўргазмани ўтказиш ва “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг жасорати” мавзусидаги архив ҳужжатлари тўпламини нашрга тайёрлаш бўйича 2025-2026 йиллар учун Чора-тадбирлар режаси” имзоланган.
3) 2025 йил 20-22 май кунлари Самарқанд шаҳрига Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) раиси Г. З. Габдраҳманова бошчилигидаги делегациянинг ташрифи амалга оширилди ҳамда 21 майда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2027 йиллар учун)” имзоланган.
4) Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) раиси Г. З. Габдраҳманова бошчилигидаги делегациянинг ташрифи амалга оширилди ҳамда 21 майда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2027 йиллар учун)” имзоланган.
5) 2025 йил 24 июнь куни Мўғулистон Республикаси Улан-Батор шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаш жараёнида “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан Мўғулистон архивлари бош бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Баённома” имзоланган.
34-банд - Маҳаллий ҳамкор ташкилотлар ва хорижий муассасалар вакилларини қабул қилиш ҳамда ташрифларини ташкиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
Давлат архивлари ўқув залларидан фойдаланиш фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартибини, фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларини тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом” қоидаларига асосан 2025 йил I ярим йиллигида Агентлик томонидан Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Германия, Буюк Британия ва АҚШдан бўлган 25 та тадқиқотчиларга Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятлари давлат архивлари ҳамда Тошкент шаҳар Марказий давлат архиви ўқув залларига ташриф буюришлари учун ўрнатилган тартибда рухсат берилган.
Ташрифлар:
1) Қозоғистон Республикаси “Қизилўрда вилояти маданият, архивлар ва ҳужжатлаштириш бошқармаси” КДМ раҳбари М.Казбекованинг таклифига мувофиқ, М.Казбекова ва Ўзбекистон Миллий архиви директори Д.Закирова ўртасида 2025 йил 20 февралда Ўзбекистон Миллий архивида учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида архив иши ва иш юритиш, ҳужжатларни жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сақловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ўзаро фикрлар алмашилди. Шунингдек, мазкур учрашув доирасида Ўзбекистон Миллий архиви кўргазмалар залида “Қизилўрда архивларида ўзбек халқи тарихи” мавзусига бағишланган қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси намойиш этилган.
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-11-сон Қарорига мувофиқ, 2025 йил 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига Намибия Миллий кенгашидан ташриф буюрган (жами - 8 киши) делегация вакиллари «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов ва директор ўринбосари Ш. Садиков ҳамроҳлигида (Геология фанлари университети ва «Асакабанк» АЖ вакиллари билан келишилган ҳолда) Тошкент халқаро аэропортида белгиланган кунлар ва вақтда ўрнатилган тартибда кутиб олинди, меҳмонхоналар (“Novza Palace Hotel”, “Lakeside Hotel” ва “Reikartz Amirun Hotel”)га жойлаштирилди, Ассамблея доирасидаги расмий (Конгресс Ҳолл), маданий (Тошкент музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Геология музейи) ва бошқа тадбирларда доимий ҳамроҳлик қилинган.
3) Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рахмонзода Абдуджаббор Азиз ва «Ўзархив» агентлиги директори Юсупов Улуғбек Мирталибович билан 2025 йил 8 апрелда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида «Ўзархив» агентлиги ва Тожикистон архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини Тожикистон архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилган.
4) Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи Чотонов Дуйшенкул Тезекбаевич ва «Ўзархив» агентлиги директори Юсупов Улуғбек Мирталибович билан 2025 йил 9 апрелда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида «Ўзархив» агентлиги ва Қирғиз давлат архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Икки қардош халқлар тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини ҳар икки давлат архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилган.
5) 2025 йил 10 апрелда «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Миллий архиви, Швейцариянинг Фрибург университети ва Чирчиқ давлат педагогика университети, шунингдек, Швейцария миллий илмий фонди ва Қутб институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий архиви мажлислар залида “Географ олим Н. Л. Корженевскийнинг Помирга биринчи саёҳатлари (1903-1914-йй.)” номли экспедиция кундалиги ва шахсий ҳужжатларини Ўзбекистон Миллий архиви давлат сақловига тантанали топшириш маросимини ўтказилди. Ўз навбатда, мазкур тадбирда Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ходимлари, хорижий ва маҳаллий тарихчи-олимлар, архивчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этганлар.
6) 2025 йил 29 январда Анқара шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича Комплекс тадбирлар дастури”нинг 34-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 23-26 апрель кунлари Бухоро шаҳрида “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари архив фото ҳужжатларида” китоб-альбомининг тақдимоти ва “Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ” мавзусидаги қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси ўтказилган.
7) 2025 йил 3 апрель куни видеоконференс-алоқа шаклида имзоланган “Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги кўчма баннер кўргазмасини ўтказиш ва “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг жасорати” мавзусидаги архив ҳужжатлари тўпламини нашрга тайёрлаш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2026 йиллар учун)”нинг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 13-17 май кунлари Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви делегациясининг ташрифи амалга оширилди ҳамда 14 майда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги қўшма кўргазма ўтказилган.
8) 2025 йил 20-22 май кунлари Самарқанд шаҳрига Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) раиси Г. З. Габдраҳманова бошчилигидаги делегациянинг ташрифи амалга оширилди ҳамда 21 майда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2027 йиллар учун)” имзоланган.
9) Адлия вазирининг 2025 йил 27 январдаги “Tashkent Law Spring” IV Халқаро юридик форумини ташкил этиш тўғрисида”ги 24-ум-сон буйруғига асосан “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзусидаги Форум 2025 йил 29-30 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди. Ушбу Форумга ташриф буюрган нуфузли халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари, халқаро экспертлар ва олимлар учун «Ўзархив» агентлиги томонидан “БМТ ташкил топганлигининг 80 йиллиги ва унинг ишидаги Ўзбекистон иштироки” мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилган.
10) Германиянинг “Microbox GmbH” компанияси бош директори Стефан ((Ulrix Teodor) Велп ва «Ўзархив» агентлиги директори билан 2025 йил 18 июнда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистонда “Microbox GmbH” компанияси томонидан амалга оширилган лойиҳалар, жумладан, республика архивларига етказиб берилган замонавий сканер ускуналари, уларнинг техник хусусиятлари ва самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинган.
35-банд - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4895-сон қарорига мувофиқ архив маълумотномалари ва бошқа архив ҳужжатлари ҳақида маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни мониторингини олиб бориш ва натижаларини таҳлил қилиш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 26 январдаги 02-274-сон топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 29 январдаги 24/1-204-сон топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4895-сон қарори иловалари билан тасдиқланган ваколатли органлар рўйхатларидаги 9-бандига асосан «Ўзархив» агентлиги томонидан “Архив маълумотномалари ва бошқа архив ҳужжатлари ҳақида маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш” вазифаси ижросини таъминлаш бўйича 2025 йил I ва II чоракларда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар Адлия вазирлигига тақдим этилган.
36-банд - Халқаро архивлар кенгаши (ICA) фаолияти доирасида ишларни мувофиқлаштириш:
«Ўзархив» агентлигининг 2023 йил 14 февралдаги “Халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадалларни ўз вақтида тўлаш ҳақида”ги 15-сон буйруғи 2.4-bandiga мувофиқ, Халқаро архивлар кенгаши (ICA)нинг 2024 йил 4 декабрдаги A2291_04849/2024-son Invoysига асосан 2025 йил учун 701 Eвро миқдоридаги аъзолик бадали Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви томонидан 2025 йил 4 февраль куни тўланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ҳисобини юритиш, мониторингини амалга ошириш ва назорат қилиш имконини берувчи «badalinfo.imv.uz» ахборот тизимига Халқаро архивлар кенгаши (ICA) учун тўланган аъзолик бадалини тасдиқловчи ҳужжатни ахборот тизимига киритиш юзасидан ишлар амалга оширилди ва чораклик маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига тақдим этилган.
ICA томонидан #IAW2025 Халқаро архивлар кунлари ҳафталиги доирасида ташкил этилган онлайн семинар ва вебинарларда иштирок этилган ва ICA янгиликлари (ICA Newsletter)дан хабардор бўлинган.
37-банд - Агентлик расмий веб-сайтида Агентликнинг давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб бориш:
«Ўзархив» агентлиги расмий веб-сайтида давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якуни бўйича эълон қилинган.
Хусусан:
