Ўзбекистон Миллий архивида "Архив ҳужжатларини микрофильмлаш лабораторияси" очилди
2025-07-03 14:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Миллий архивида "Архив ҳужжатларини микрофильмлаш лабораторияси" очилди
Сўнгги йилларда рақамли технологияларнинг роли сезиларли даражада ўсди, бу эса рақамли трансформациянинг, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон учун муҳимлигини кўрсатади. Рақамли трансформация жамиятни yana-da модернизация қилиш ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш салоҳиятига эга. Шу нуқтаи назардан, амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг келгуси беш йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси доирасида барча асосий соҳаларни рақамлаштириш ҳамда мамлакатда ҳақиқий ахборот жамиятини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Миллий архиви биносида “Архив ҳужжатларини микрофильмлаш лабораторияси” нинг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирнинг мақсади Ўзбекистон Миллий архиви фондларидаги архив ҳужжатларнинг сақловини yana-da такомиллаштириш, уларни умрини узайтириш, ташкил этилган архив ҳужжатларини микрофильмлаш лабораторияси ва мана шу микрофильм аппаратларининг энг сўнгги замонавий жиҳозлари албатта замон талаби бўлганлиги учун ўтказилди.
Архивга келтирилган ““SMA- 51 Archive Writer Technology” модели муҳим маълумотларни узоқ муддатли сақлаш учун минимал ҳаракат ва жуда тежамкор микрофильм муҳитида сақлайди. Тўғри ишлаб чиқарилган ва тўғри шароитларда сақланган микрофильмнинг хизмат қилиш муддати 500 йилни ташкил қилади. Бундан ташқари, у рухсатсиз киришдан ҳимояланган, вируслар ва хакерлар томонидан ўзгартирилмайди.
“SMA- 51 Archive Writer Technology” TIFF, JPEG ва PDF каби энг кенг тарқалган тасвир файлларини, кулранг ёки рангли бўлишидан қатъий назар, тезда қайта ишлаши мумкин. Ўтказиш жараёни тез, ишончли ва мукаммал тасвир сифатини таъминлайди. Энг кичик ҳажмдаги ҳужжатдан бошлаб, катта хариталар ва чизмаларгача бўлиши мумкин. Файллар тизимга ўтказилгандан сўнг у қаровсиз ишлайди. Бу каби ҳар томонлама қулай, замонавий ускуналар, илғор технологияларни жорий этиш Ўзбекистоннинг бой маданий меъросини келажак авлодга етказиш учун хизмат қилади.









