«Ўзархив» агентлиги Ёшлар билан ишлашда намунали ташкилотлар ТОП-30 талигидан жой олди
2025-07-01 11:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги Ёшлар билан ишлашда намунали ташкилотлар ТОП-30 талигидан жой олди
Ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг фаоллиги ва салоҳиятини юзага чиқариш йўлида олиб борилаётган ишлар натижасида юртимиздаги энг фаол ташкилотлар эътироф этилди. 150 дан ортиқ вазирлик ва идоралар орасидан ёшлар билан ишлаш борасида илғор тажриба намоён этган ТОП-30 ташкилот сараланди.
ТОП-30 ташкилот рўйхатига «Ўзархив» агентлигининг ҳам эътироф этилиши – тизимда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида берилган юксак баҳо ҳисобланади.
Бугунги кунда Агентлик тизим ташкилотларида ёшлар салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларни инновацион, интеллектуал, спорт ва ижтимоий лойиҳаларга жалб этиш, рағбатлантириш ва малакасини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, «Ўзархив» агентлиги директорининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилмурод Юсупов ташаббус ва фаолияти ушбу ютуқларда муҳим ўрин тутиб, унинг ёшлар билан ишлашдаги намунали ёндашуви алоҳида эътироф этилди.
«Ўзархив» агентлиги жамоаси Дилмурод Юсуповни ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.
