Жорий йил 29 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
2025-04-29 12:00:00 / Янгиликлар

Жорий йил 29 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Жумладан Матбуот анжуманида қуйидагилар ҳақида ахборот берилди: Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2025 йил 1-чорагига мўлжалланган режаси 20 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 19 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.
Хусусан, 2025 йил 1-чораги давомида “Ўзархив” агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Хусусан 2025 йил 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сон қабул қилинди. Mазкур қарор бюрократик талаблар ва жараёнларни бекор қилиш орқали ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш ва архив томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда мазкур давлат хизматини фойдаланувчи учун қулай шаклда кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳисобот даврига, Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1,14 млн. сақлов бирлигидаги 85,6 млн. кадр рақамлаштирилди. 2025 йил 1-чораги давомида Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан 31,4 минг. сақлов бирлигидаги 3,9 млн. кадр рақамлаштирилди. Ҳисобот даврида “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 310 594 та маълумотлар киритилди, шундан 491 та рўйхат, 89 231 та сақлов бирлиги, 220 911 та ҳужжат базаси яратилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда давлат архивларида рақамлаштириш жараёнини янада тезлаштириш мақсадида А0, А2, А4 форматдаги архив ҳужжатларини рақамлаштириш учун сканерларга, архив ҳужжатларининг суғурта нусхаларини яратишга ҳамда микропленкалардаги ҳужжатларни рақамли кўринишга ўтказишга мўлжалланган ускуналар харид қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Вазирлик, идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг 91 511 сақлов бирлигидаги архив ҳужжатлари, шулардан 70 538 сақлов бирлигида бошқарув, 113 сақлов бирлигида шахсий келиб чиқиш, 19 348 сақлов бирлигида шахсий таркиб, 225 сақлов бирлигида илмий-техник, 12 сақлов бирлигида кино, 1 255 сақлов бирлигида сурат, 20 сақлов бирлигида овозли архив ҳужжатлари давлат архивлари сақловига қабул қилинди.
2025-йил 1-чорак давомида Республика архивларига мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар жами 147 435 та (2024-йил 1-чоракда 123 574 та) келиб тушган. Жумладан, ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар 120 069 та (2024-йил 1-чоракда 96 167 та) ташкил этиб, шундан давлат архивларига 59 472 та (2024-йил 1-чоракда 44 128 та), шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 60 597 та (2024-йил 1-чоракда 52 039 та) келиб тушган. Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 115 036 та, анъанавий почта ва электрон почта орқали 3 902 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган бўлса, шундан, 1 131 нафар (2024-йил 1-чоракда 3 094 та) фуқаро бевосита архивга мурожаат этган. Архив ҳужжатлари асосида 78 826 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 72 458 таси ижобий, 6 368 таси бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар 32 461 тани, ҳисобот даврида ижродагилар 8 782 тани ташкил этади.
Бундан ташқари, 73 та давлат органи ва ташкилотларида архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати тадбирлари ўтказилди, Давлат назорати тадбирлари натижасида 67 та ташкилотларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилди, текширишда аниқланган қонунбузилишлари бўйича 15 нафар масъул ходимларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига юборилди.
Шунингдек, Архив ҳужжатлари асосида 27 366 та сўровлар ижроси бажарилиб, шундан давлат архивларига 25 127 та (2024-йил 1-чоракда 25 022 та), шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 2 239 та (2024-йил 1-чоракда 2 385 та) сўровлар келиб тушган.
Давлат архивлари ўқувхоналарига 431 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 8 нафар чет эл фуқаролари тадқиқотчилари ташриф буюришди ҳамда 19 079 сақлов бирлигидаги архив ҳужжатлари тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.
Қозоғистон Республикаси “Қизилўрда вилояти маданият, архивлар ва ҳужжатлаштириш бошқармаси” КДМ раҳбари М.Казбекованинг таклифига мувофиқ, М.Казбекова ва Ўзбекистон Миллий архиви директори Д.Закирова ўртасида 2025-йил 20-февралда Ўзбекистон Миллий архивида учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида архив иши ва иш юритиш, ҳужжатларни жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сақловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ўзаро фикрлар алмашилди. Шунингдек, мазкур учрашув доирасида Ўзбекистон Миллий архиви кўргазмалар залида “Қизилўрда архивларида ўзбек халқи тарихи” мавзусига бағишланган қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси намойиш этилди.
2025 йил 1-чорагида давлат архивларида 15 дан зиёд “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилган. 10 дан ортиқ фото ва архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилди.
Жумладан, жорий йилнинг 6-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Тошкент Фотосуратлар Уйи ҳамкорлигида “Ўзбек аёли – ўтмиш, нафосат, келажак рамзи” шиори остида "Спорт тарихида матонатли аёл сиймоси!" номли IV Республика фотокўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирни ёритишда яқиндан ёрдам берган оммавий ахборот воситалари вакилларига “Ўзархив” агентлиги томонидан миннатдорлик билдирилади.









