Фарғона вилояти давлат архивида “Коррупцияга қарши кураш” бўйича бир кунлик семинар ташкил этилди.
2025-04-18 17:00:00 / Янгиликлар

КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
Жорий йилнинг 18 апрель куни Фарғона вилояти давлат архиви биносида Бошқарма ва унинг тизимидаги архив муассасалари раҳбар ва ходимлари учун “Коррупцияга қарши кураш” бўйича бир кунлик семинар ташкил этилди.
Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев, Фарғона вилояти прокуратурасининг масъул ходими Шоҳруҳбек Иномов ҳамда Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д. Маллаев ҳамда тизимдаги архив муассасалари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
Семинарни архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д. А. Маллаев очиб бериб, вилоят прокуратурасининг масъул ходими Ш. Иномовга сўз навбатини берди. Семинарда соʼз олган вилоят прокуратурасининг масъул ходими Sh.Inomov томонидан вилоят прокуратурасининг 2025 йил 15 март кунги 21/16НП-25-сон тақдимномаси тизимдаги архив муассасалари раҳбар ва ходимларига ўқиб эшиттирилди. Унга коʼра вилоят давлат архивининг собиқ раҳбари R.Madaminov томонидан оʼз ваколатини суиистеъмол қилганлиги, бир неча ҳолатлар сохта қарорлар билан боғлиқ ишларда қатнашганлиги маълум бўлди.
Шундан соʼнг, соʼз олган «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари А. Алиев томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича қуйидаги маълумотлари тақдим этилди. Жумладан, Коррупция – бу мансаб ваколатидан шахсий манфаат учун фойдаланиш эканлиги, у пора олиш ва бериш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, непотизм ҳамда бюрократия ва яширин келишувларда намоён бўлишини маълум қилди. Шунингдек, коррупциянинг келтириб чиқарадиган салбий оқибатлари ижтимоий адолатсизлик, Давлат бюджетига катта зарар етказилиши, инсон ҳуқуқлари бузилиши, Ташқи инвесторларнинг ишончи йўқолиши ҳамда тараққиёт жараёнларини издан чиқариши юзасидан суҳбат олиб борилди. Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш масаласи давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бир эканлиги бу борада салмоқли ишлар йўлга қўйилганлиги ҳамда қўйилаётганлиги баён қилинди. Бу борада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиб ушбу агентлик томонидан жамиятимизнинг ривожига тўсиқ бўлиб келаётган коррупцион ҳолатларга буткул барҳам бериш асосий мақсад қилиб белгиланди. Шу каби, Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга моʼлжалланган миллий стратегияси қабул қилинди, Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойиллари жорий қилинди ҳамда рақамлаштириш ва электрон хизматларни ривожлантириш жадал суръатда ошиб бораётганлиги маълум қилинди.
Шундан сўнг Бошқарма бошлиғи Д. Маллаев сўзга чиқиб Коррупцияга қарши кураш – бу бирданига эришиладиган натижа эмаслиги, бу – узлуксиз, қатъиятли, жамоавий ҳаракатни талаб қиладиган жараёнлигини, ҳар биримиз ҳалоллик, масъулият ва виждон билан иш юритсак, коррупциядан холи жамият барпо этишимиз мумкинлигини маълум қилди. Бундан ташқари Бошқарма томонидан ўтказиладиган ҳар бир Дирекция йиғилишларида кун тартибидаги энг асосий масала “Коррупцион ҳолатларни олдини олиш” эканлиги таъкидланди. Бундан буён Бошқарма ва унинг тизимидаги архив муассасаларида фаолият юритаётган ҳар бир архивчи “Коррупцияга йўқ дейлик – келажак учун ҳалол йўлни танлайлик!” шиори остида меҳнат фаолиятини юритишлиги, тизимда коррупция илдизини батамом йўқ қилишлик учун ходимларнинг онгига ҳалол ҳаёт вакцинасини сингдиришлик зарурлигини таъкидлади.
Қайси бир архив муассасаси раҳбар ва ходими томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда зудлик билан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни мазкур ҳолат юзасидан огоҳлантирилишини ҳамда тегишли тартибда белгиланган қонунларга биноан жавобгарликка тортилишини яна бир маълум қилди. Семинарда «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари А. Алиев сўзини якунлар экан ҳар ходим қонун устувор - жазо муқаррар эканлигини чуқур англаб етиши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтди.









